AIR MARAKANDA 2020 йилда аеропортларни бошқариш, йўловчилар, багаж ва авиакомпанияларга хизмат кўрсатиш, юк ва почта билан ишлаш, шунингдек самолётларга техник ва тижорий хизматларни кўрсатиш учун ташкил этилган. Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида компания фуқаро авиациясида халқаро тажрибага эга маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилади. 

Таъкидлаш жоизки, 2023 йилнинг биринчи ярмида Самарқанд халқаро аеропорти тарихий рекордни уриб, 439 664 йўловчига хизмат кўрсатди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 121,4% ёки 241 080 йўловчига кўпдир. 2022 йил охирига келиб эса Самарқанд халқаро аеропорти 493 417 кишига хизмат кўрсатди, бу 2019 йилга нисбатан  2,6 фоизга кўпдир. Йўловчи ташиш оқимининг кўпайиши амалда фаолият юритаётган ташувчиларнинг парвозлари сонининг кўпайиши билан бевосита боғлиқ. Бунга янги ҳамкорларни жалб қилиш ҳам ёрдам берди: жорий йилда Самарқанд аеропортидан 2 та хорижий Jazeera Airways ва “Победа” авиакомпаниялари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 1 та янги ҳудудий авиакомпанияси – Silk Avia авиакомпанияси рейсларини йўлга қўйди. Бугунги кунда Silk Avia Самарқанд халқаро аеропортига Тошкентдан (ҳафтасига 5 мартта) ва Бухородан (ҳафтасига 1 мартта) рейсларини амалга оширмоқда.

Йўловчилар ташиш оқимини ўсишининг таҳлили шуни кўрсатадики, асосий эътибор халқаро йўналишларга қаратилган. 2023 йилнинг биринчи ярмида энг кўп рейслар Самарқанддан Москвага, Санкт-Петербургга, Истамбулга, Дубайга ва Абу-Дабига парвозлар амалга оширилди. Ушбу рейсларда жами 393 689 йўловчига хизмат кўрсатилди (+116,9%).

Биринчи ярим йилликда маҳаллий авиакомпанияларда йўловчи ташиш ҳажми 45 975 йўловчини (+169,7%) ташкил этди ва Тошкент эса энг кўп сўраладиган маҳаллий манзилга айланди. 

Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг миллий авиакомпанияси бўлган Uzbekistan Airways авиакомпанияси 27 % улуш билан Самарқанд аеропортига йўловчи ташиш бўйича етакчи мавқеини сақлаб қолди ва бу 120 492 йўловчини ташкил этди. 

2023 йил бошидан буён Самарқанд халқаро аеропорти маршрутлар тизимини тобора кенгайтирди: биринчи яримйилликда Самарқанддан 6 та ички ва 18 та халқаро йўналишлар бўйича парвозлар амалга оширилди: Тел-Авив, Қувайт, Минеральние Води, Уфа, Самара ва бошқалар.

Таъкидлаш жоизки, AIR MARAKANDA асосий стратегик йўналишларга, хусусан: халқаро авиация хавфсизлиги талабларига риоя қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ҳисса қўшадиган чора-тадбирларни амалга ошириш, аеропорт инфратузилмасини модернизация қилиш, йўловчиларга хизмат.  

Back to news list